Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломатлик марафони”: соғлом ҳаёт учун янги давр
14:51 / 2026-02-17

Кейинги йилларида мамлакатимизда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, айниқса, оналар ва болалар, ногирон, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Саломатлик марафони” умуммиллий ҳаракати ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.

– Жорий йил февраль ойида “Саломатлик марафони” умуммиллий ҳаракати доирасидаги тиббий текширув ва тарғибот тадбирлари Андижон шаҳри ва Пахтаобод туманида ўтказилмоқда, – дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Шоҳрухмирзо Мамажонов. –  Бу жараёнда аҳоли ўртасида мақсадли скрининг текширувлари, амбулатор ва стационар тиббий ёрдамни кучайтириш, давлат тиббий суғуртаси орқали беморларга кўмак бериш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Андижон шаҳри ва Пахтаобод туманидаги тиббиёт муассасалари бинолари кириш қисмларига “Саломатлик марафони” умуммиллий ҳаракати тадбирлари ўтказилиши юзасидан баннерлар ўрнатилди, тарғибот материаллари билан таъминланди. 

Бундан ташқари, фаол ва ташаббускор ёшлар, Андижон давлат тиббиёт институти талабалари, ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат “Саломатлик волонтёрлари” ҳаракати аъзолари томонидан аҳолини соғлом ҳаётга жалб этиш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. 

Шифокорлар, патронаж ҳамширалар маҳаллалар, аҳоли гавжум масканларда “Соғлом турмуш тарзи ойнаси – саломатлик кўрсаткичлари” шиори остида фуқароларнинг оғирлиги, бўй, қон босими, қондаги қанд миқдорлари ўлчаш тадбирларини ўтказмоқда. Аҳолига профилактик тиббий кўриклардан ўтиш тартиблари тушунтирилмоқда, касалликларнинг келиб чиқиши ва олдини олиш мавзусидаги буклетлар тарқатилмоқда. 

[gallery-27703]

Жумладан, марафон доирасида Андижон шаҳрининг қатор маҳаллалари аҳолиси учун Андижон шаҳар Марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.  Аҳоли саломатлиги кардиолог, невролог эндокринолог, терапевт, педиатр, офтальмолог, ЛОР, жарроҳ ва бошқа йўналишлар шифокор мутахассислар томонидан назоратдан ўтказилди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.