English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломатлик марафони” давом этмоқда
14:59 / 2025-11-26

Айни кунларда аҳолининг кенг қатламини тиббий кўрик ва скирининг текширувларга жалб этиш мақсадида юртимиз бўйлаб “Саломатлик марафони” ўтказилмоқда.

Наманган тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада ушбу жараёнга пухта ҳозирлик билан киришилди. Вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларидан жалб этилган юқори малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиб, фуқаролар бир қатор тиббий текширувлардан ўтиб, зарур тавсиялар олди. 

Марафон доирасидаги тадбирлар спорт-соғломлаштириш масканларини ҳам қамраб олди. Кўплаб аҳоли, асосан аёллар ва ёшлар туман марказидаги ўйингоҳда саломатлик тадбирида жисмонан чиниқдилар. Туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, олий тоифали шифокор Дилмурод Қодиров узоқ умр кўриш ҳамда соғлом ҳаёт кечиришнинг муҳим шарти – соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик талабларига риоя этишнинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунча берди. 

Тадбир доирасида халқ таълими, тиббиёт ташкилотлари ва ёшлар беш минг қадам юриш машқини бажардилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кўмагида уюштирилаётган “Саломатлик марафони” барча ҳудудларда кўтаринки руҳда давом этмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.