Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломатлик” ижтимоий акцияси: барчаси аҳоли саломатлиги учун
18:39 / 2023-05-25

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Т.Мусоев бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Вобкент туманида тиббий кўрик ўтказди. Тадбир давомида аниқланган 12 та беморга вилоят ва туман миқёсидаги тиббиёт муассасаларида стационар шароитда даволанишлари учун йўлланма берилди.

Филиалнинг педиатр, кардиолог, болалар жарроҳи, жарроҳ, гинеколог, кардиожарроҳ, травматолог ва бошқа бир қатор соҳа мутахассислари энг аввало “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турадиган фуқаролар, кам таъминланган оила аъзолари ва ижтимоий муҳофазага мансуб беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. 4 нафар беморда туманнинг ўзида малакали мутахассислар У.Тўраев, Н.Сафаровлар томонидан жарроҳлик амалиёти бажарилди. Бундан ташқари, малакали мутахассислар томонидан марказда “Маҳорат дарслари” ўтказилди.  

Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида  Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида амалга оширилаётган ишлар  ўрганилди. Марказда даволанаётган беморлар кўрилиб, касаллик тарихларини ўрганиш орқали тиббий диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш тартиблари, аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги  таҳлил этилди.  

Аниқланган айрим ҳолатлар бўйича тегишли тавсиялар берилди. Мутахассисларнинг тажриба орттиришига кўмаклашилди. Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлган беморлар учун эрта реабилитация ва эрта иккиламчи профилактика ишларини олиб бориш борасида марказнинг вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берилди.  

Зариф Комилов, ЎзА