Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саломатлик энг катта бойлик
13:23 / 2023-02-09

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Навоий вилояти филиали, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларининг ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, жамоат саломатлигини сақлашда касалликлар профилактикаси, инсон иммунитетини мустаҳкамлаш, бунинг учун, аввало, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш устувор вазифага айланган.

Мазкур тиббий кўрикда тор мутахассис шифокорлар томонидан 200 нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда. 

– Ўтказилган тиббий таҳлиллар, юзма-юз мулоқотлар ва қилинган хулосалар давлат хизматчилари фаолиятида соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш ҳамда улар саломатлигини доимий назорат қилиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда – дейди агентликнинг Навоий вилояти филиали инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори Аброр Латипов.

Бу каби тиббий кўриклар натижалари бўйича давлат фуқаролик хизматчиларини даволаниши учун зарур шароитлар яратиш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланади.

А.Бўриев, ЎзА