Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломат бўлинг!” тиббий кўрик акцияси ўтказилди
09:58 / 2025-09-29

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қонликўл туманида аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсадида “Саломат бўлинг!” шиори остида тиббий кўрик акцияси ўтказилди.

Акцияда Ўзбекистон Халқ демкоратик партияси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қонликўл тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлимининг масъуллари, Тиббиёт бирлашмаси ва Нукус шаҳридан келган малакали шифокорлар, ҳудуд аҳолиси ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қанашишди.

Таъкидланганидек, ушбу акция доирасида кам даромадли оилалар вакиллари, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ҳамда болалар учун бепул кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Акция давомида ҳудуд аҳолиси вакиллари турли йўналишлардаги шифокорлар кўригидан ўтишлари, қон ва лаборатория таҳлиллари топширишлари бўйича зарур тавсиялар олишди. Шунингдек, касалликларнинг эрта аниқланиши ва уларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ҳам амалга оширилди.

Тиббий кўрик акцияси ташкилотчиларига ҳудуд аҳолиси ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Акция якунида партия аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА