English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломат бўлинг”: Кимлар кўпроқ мигренга чалинади? Касаллик белгилари, ташхис ва даволаш чоралари (+видео)
22:31 / 2025-06-04

Ҳар кимда бош оғриғи бўлиши мумкин, аммо оғриқ доимий, бир томонлама ва кучли пульсация билан кечса, бу – мигрен бўлиши эҳтимоли катта.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар 7 кишидан бири мигрен  билан курашмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу касаллик кўп учрайди, лекин кўпчилик уни оддий оғриқ деб эътиборсиз қолдиради.

Хўш, мигрен  қандай касаллик?

Мутахассисларга кўра ҳаддан ташқари уйқу ёки уйқусизлик ҳам мигренга сабаб бўлади. Шунингдек, гормонал ўзгаришлар, аёлларда ҳайз кўришдан олдин ёки ҳомиладорликда мигрен кучаяди. Яна бир ҳолат — оч қолиш ҳам мигренга сабаб бўлади.Мигренда бош юрак уришига ўхшаш пулсация билан оғриш ҳам кузатилади. кўнгил айниши баъзан эса қайт қилиш ҳам мумкин.

Аура билан кечадиган мигренлар бошланишидан 10–30 дақиқа олдин хабар берувчи белгилар билан аниқланади. Бу белгилар: хиралашган кўриш, кўз олдида милтилловчи чизиқлар ёки нуқталар, қўл ёки тилнинг увишишидир.

Мигренни тўлиқ бартараф қилиш қийин, аммо уни назорат қилиш ва енгиллаштириш мумкин. Профилактик дори воситаларини эса доимий мигренни камайтириш учун шифокор тавсия қилади. Медитация, йога ва нафас машқлари ҳам мигренни даволашда яхши самара беради.

Бир сўз билан айтганда мигрен – оддий бош оғриғи эмас. У инсон ҳаёт сифатини пасайтирувчи, неврологик муаммо сифатида жиддий эътибор талаб этади. Вақтида шифокорга мурожаат қилиш, тетикловчи омилларни аниқлаб, уларни чеклаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш билан мигрен  хуружларини камайтириш мумкин.

Миллий тиббиёт маркази невролог шифокори Нозим Муртазаев касаллик белгилари, келиб чиқиш сабаблари, ташхис ҳамда даволаш чоралари ҳақида “Саломат бўлинг” дастурида батафсил.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/j89BDReCVZE?si=Q8iHpUZqc1VaUolb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА