“Салом, Сардоба, биз биргамиз!”
Сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг аҳолисига “Саховат кўмаги”нинг келиши ва хайр-эҳсон акцияси тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Ҳар қандай талафотни биргаликда енгамиз!
Сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг аҳолисига “Саховат кўмаги”нинг келиши ва хайр-эҳсон акцияси тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” шиори остида хайрия акцияси ўтказди.
Сув тошқини талафотидан жабрланганларга қулай шароитлар яратилишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга, уларга ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашга ошиққан фуқароларимиз кундан-кун кўпаймоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” шиори остида эълон қилингандан ушбу акция бошлангандан буён ўтган вақт давомида кўплаб фуқаролар, бизнес вакиллари, жамоат ва халқаро ташкилотлардан катта миқдорда зарур истеъмол товарлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар, идиш-товоқлар ва ҳатто, қошиқ, вилка, пичоқлар ҳам келиб тушганини тан олиш лозим.
Фуқароларимиз томонидан сирдарёликлар учун аталган хайр-эҳсонни кўнгилли ёшлар ўз автомобилларида пандемия туфайли жорий этилган карантин талабларига ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда, эҳсон қилинган товар-маҳсулот ва буюмларни машиналарга ортиб, керакли манзилларга етказиб бермоқда.
Республика Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакиллари таъкидлашича, ушбу акция бошланган давр ичида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” шиори доирасида Сирдарё вилоятига гуманитар ёрдам ортилган қарийб 20 та юк машинаси жўнатилган.
Навбатдаги ички ишлар идоралари вакиллари кузатувида келинган гуманитар ёрдам ортилган автомашиналар Сирдарёга етиб келиниб, марказий штабга топширилди. Ушбу инсонпарварлик ёрдами KOICA халқаро агентлиги, Ўзбекистон мебель ва дарахтга ишлов бериш саноати ассоциацияси, Словениянинг “KRKA” халқаро фармацевтика компанияси, “S.Y.R Forwarders Ltd” транспорт компанияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа вазирлик, ташкилотлар кийим-кечак, дори-дармон, гигиена, антисептик воситалар, уй учун мебель жиҳозлари билан ўз ҳиссаларини қўшди.
Шу билан бирга, “Шодиев Халқаро фонди”нинг ваколатхонаси томонидан Адлия вазирлиги ва “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда 500 дона хушхўр озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ҳам ушбу саховат карвонидан ўз ўрнини топгани эътиборга жоиз.
Фаоллардан бўлган Умида Ҳусаинова Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги жабр кўрган 60 та оилага ҳомийлар ёрдамида жамғарилган жами 60 миллион сўмни шахсан, тошқиндан жабрланганларга берди.
Акция доирасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Давлат хизматлари марказлари томонидан беғараз сайёр хизматлар кўрсатиш тўлиғича йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтгача 1 мингдан ортиқ ҳужжат, жумладан, 740 та туғилганлик ҳақидаги, 264 та никоҳ тузилганлик ҳақидаги гувоҳномалар тикланиб ўз эгаларига топширилди.
Шу билан бирга, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” шиори остида очилган махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 3 майидан 15 майига қадар молиявий ҳисса қўшиш истагида бўлган шахслардан 298 миллион 356 минг 86 сўм ўтказилган бўлса, ташкилот, корхона, идоралардан 233 миллион 188 минг 412 сўм маблағ ўтказиб берилди. “Payme” ва “Click” тўлов тизими (“Хайрия” бўлими – “BizBirgamiz” логотипи) орқали фуқаролардан эса 65 миллион 167 минг 674 сўм келиб тушди.
Мазкур маблағлар сув тошқинидан талафот кўрганларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, улар билан маслаҳатлашган ҳолда тегишли маҳсулот ва буюмлар харид қилишга йўналтирилади. Адлия вазирлиги ушбу акцияда йиғилган пул маблағларининг мақсадли сарфланиши жараёнини шаффофлиги таъминланиши учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди. Ўз навбатида, Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ушбу ҳодисага бефарқ бўлмаган барча фуқаролар ва ташкилотларга чуқур миннатдорлик изҳор этди.
Дарҳақиқат, мазкур мураккаб вазиятда, сув тошқинидан зарар кўрган сирдарёлик фуқаролар барча ёрдам кўрсатаётган ва қўллаб-қувватлаётган юртдошларимизни том маънода, тўлалигича ҳис қилаётганларини, ва барча ватандошларимиздан бениҳоя миннатдор эканини алоҳида таъкидлаш лозим.