English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салоҳиятли инвесторлар диққатига!!!
17:36 / 2022-09-26

“Ўзмиллийбанк” томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ун ишлаб чиқариш мажмуаларини сотувга қўйилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” Акциядорлик жамияти томонидан “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали сотилиши режалаштирилаётган мулкларга салоҳиятли инвесторларни ҳамкорликка чорлайди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан қуйидаги мулкларни “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали сотувга қўймоқда: 

  • “MILK FOODS TRADE” МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 58-уйда жойлашган бино иншоатлари;
  • “MILK FOODS TRADE” МЧЖга тегишли сут махсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари (сутни қайта ишлаш ва пишлоқ, бринза, моцарелла, риккота боккончини, сариёғ, йогурт ва юмшоқ творог);
  • “ADASI IMPEKS” МЧЖ ҚКга тегишли Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Гулбоғ қўрғонида жойлашган кўчмас мулклари;
  • “ADASI IMPEKS” МЧЖ ҚКга тегишли  ун қадоқлаш, ун ишлаб чиқариш ва нон ишлаб чиқариш ускуналари. 

Мажмуа ва ускуналарнинг бошланғич нархи жами 22,8 млн. АҚШ долларидан иборат.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 93-106-13-55

"Ўзмиллийбанк"АЖ матбуот хизмати, реклама ҳуқуқи асосида