Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салмон Рушдий АҚШда ҳужумга учради
15:03 / 2022-08-13

Британиялик ёзувчи Салмон Рушдий ғарбий Нью-Йоркдаги “Chautauqua” институтида маъруза қилиш учун саҳнага чиққан пайти номаълум шахс ҳужумига учради.

“Associated Press” агентлиги хабар беришича, кимса Рушдийга пичоқ билан ҳамла қилган чоғи хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган.

Полиция департаменти ҳодисага аниқлик киритишича, ёзувчига пичоқ санчилган. 

У вертолётда касалхонага етказилган. 

Ҳуқуқ идоралари гумонланувчи шахсни аниқлади, у 24 ёшли Наби Матар, дея хабар тарқатди “Reuters”.

Жабрланувчи кўзидан айрилиши мумкин. Қолаверса, адибнинг қўлидаги асаб толалари узилган, жигари шикастланган.

2012 йил Эроннинг “15-Khordad Foundation” диний жамғармаси ёзувчини ўлдирганга 3,3 миллион доллар мукофот пули белгилаган. Шундан сўнг Британия ҳукумати Рушдийни ҳимояга олган эди.