Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саll-марказ"га келиб тушаётган мурожаатлар сони кескин ошди
11:20 / 2020-08-01

Жорий йилнинг биринчи яримида ушбу марказ ходимлари аҳолидан 195 минг 903 маротаба чақириқ ва мурожаатларни қабул қилиниб, уларга амалий ёрдамлар берилди.


COVID-19 пандемияси сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали қошида фаолият кўрсатаётган “Саll-марказ” диспетчерлари ва врачлари вилоят ҳудудидан келиб тушаётган ҳар бир чақириқ ва мурожаатлар сони кескин ошганлигини айд этаётир.

Жорий йилнинг биринчи яримида ушбу марказ ходимлари аҳолидан 195 минг 903 маротаба чақириқ ва мурожаатларни қабул қилиниб, уларга амалий ёрдамлар берилди.

Ушбу хизмат ходимлари томонидан шу йилнинг май, июнь, июль ойларида ўткир респиратор касаллиги гумон қилинган 3 минг 750 нафар, гипертермия синдроми билан касалланган 5 минг 440 нафар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олганликда гумон қилинган 2 минг 642 нафар беморга ёрдам кўрсатилиб, улар белгиланган манзилларга тез тиббий ёрдам машиналари орқали етказилди.

Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси боис Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида ташкил этилган “Covid-19” call-марказини 1067 рақами орқали аҳолидан ва беморлардан коронавирус инфекциясига оид тушаётган саволларига жавоб бериш иши ҳам йўлга қўйилди.