Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салкам икки килограмм “гашиш” тўхтатиб қолинди
11:55 / 2024-03-11

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан юртимизга ўтиш учун “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда автомобилнинг ярим тиркама қисмига магнит ёрдамида ёпиштириб яширилган икки дона полиэтилен ўрамга ўралган 1 килограмм 981 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА