Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салкам 8,8 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
06:00 / 2022-02-26

Бухорода ҳужжатларда кўрсатилмаган йирик миқдордаги товарларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш божхоначилар томонидан фош қилинди.

Вилоят  божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказди. Текширув давомида темир йўл вагонларида олиб келинаётган юклар орасида юк-кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган жами 295 ўриндаги сим ўрамлари борлиги аниқланди. Мазкур товарнинг умумий қиймати  4 миллиард 775 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек,  “Олот” чегара божхона постида хорижий давлатдан кириб келган юк автомашинаси хавфни бошқариш тизими орқали “Қизил” йўлакка йўналтирилган. Текширув давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 4 миллиард сўмлик 500 дона компьютер мониторлар ҳамда 14 миллион сўмлик 480 дона ошхона идишлари борлиги аниқланган.  
Ҳозирда юқоридаги икки ҳолатда умумий қиймати 8 миллиард 789 миллион сўмни ташкил этувчи товарларга нисбатан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

Зариф Комилов, ЎзА