Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саксовул қимматга тушди
10:45 / 2023-12-26

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида саксовул буталарини синдирган фуқарога 4 миллион 284 минг сўм жарима қўлланилди.

Ғиждувон туман Экология бўлими инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Инспекторлар томонидан туман “Сарминжон” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаро Р.Ф. табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 4 миллион 284 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳамда 1 миллион 700 минг сўм жарима ҳисобланиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Худди шундай ҳолат Жондор туманида ҳам кузатилди. Инспекторлар томонидан бешта ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. 

Жондор тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Унда беш нафар фуқаро табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 16 миллион 900 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳамда 8 миллион 500 минг сўм жарима ҳисобланиб, автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири