Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саксония университетлари Ўзбекистон олий таълими билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
13:52 / 2025-12-18

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил ривожланиб, таълим ва фан соҳасидаги ўзаро алоқалар янги босқичга чиқмоқда.

Айниқса, Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорлик кадрлар тайёрлаш, академик алмашинув ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу ишлар доирасида Саксония университетларининг Ўзбекистондаги халқаро офисига “Mittweida” амалий фанлар университети (Hochschule Mittweida) халқаро алоқалар бўлимининг хорижий талабалар билан ишлаш бўйича масъул ходими Тим Фридрих ташриф буюрди.  

Учрашув давомида Германия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Саксония университетларининг имкониятларини Ўзбекистон таълим бозорида кенгроқ тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида ҳамкорликни Ўзбекистоннинг турли олий таълим муассасалари билан йўлга қўйиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ташкил этиш, шунингдек, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш, амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон – Германия таълимий ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА