Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховат йўлида бирлашган донорлар
14:07 / 2020-04-27

Инсон зоти яралибдики, эзгулик йўлида қилинган ишлар мудом ардоқланиб келинган.


Инсон зоти яралибдики, эзгулик йўлида қилинган ишлар мудом ардоқланиб келинган. Кишилар ўзларининг ижобий хислатлари, мурувватлари, яхшиликлари билан эл ичра қадрланган.

Бугунги таҳликали кечаётган кунларимизда бир-биримизга ёрдам бериш, елкадош бўлиб суяш ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳаётий заруриятга айланди. Ҳар биримизнинг қалбимиздан чиқаётган эзгулик нури савобли ишларимизни янада кўпайтиришга чорламоқда, десак асло муболаға бўлмайди. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутатлари ҳам юқорида тилга олинган хайр-саховатли ишларни йўлга қўйиш борасида тинимсиз ҳаракатдалар. Чунончи, яқинда Республика қон қуйиш марказида жам бўлишиб, қонга муҳтож беморлар учун донор сифатида қон топширишди. Бу ҳам хайрли ишларнинг битта кўриниши, инсонларга яхшилик улашишнинг кичик бир улушидир. Барчамизга ана шундай гўзал ишлар, мурувватли бўлиш насиб этаверсин, илло!

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби