Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САХОВАТ ВА ХАЙРИЯ: 8 мингга яқин оилага ижтимоий ёрдам етказилди
14:05 / 2020-07-19

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган (71) 203-01-21 ишонч телефони орқали 14-18 июль кунлари Тошкент вилоятидан 44, Тошкент шаҳридан 652 мурожаат қабул қилинди.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган (71) 203-01-21 ишонч телефони орқали 14-18 июль кунлари Тошкент вилоятидан 44, Тошкент шаҳридан 652 мурожаат қабул қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Таъкидланишича, мурожаатларнинг 92,5 фоизида озиқ-овқат маҳсулотлари, 6 фоизида дори-дармон воситалари ҳамда 1,5 фоизида бошқа турдаги ёрдамлар сўралган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бугунга қадар 50 мингга яқин камбағал ҳамда 52 мингдан зиёд карантин сабаб даромад манбаидан маҳрум бўлган оилалар рўйхати шакллантирилди. Уларга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкент шаҳри бўйича "1197" қисқа ҳамда “CALL CENTER” маркази телефон рақамлари орқали 14 мингга яқин мурожаат қабул қилинди ҳамда 8 мингга яқин оилага 697 миллион 664 минг сўмлик зарур ижтимоий ёрдам етказиб берилди.

Вазирлик томонидан қабул қилинган тегишли буйруққа асосан, бир оилага зарур бўлган озиқ-овқат жамланмасига ўртача нархи 165 минг сўмлик маҳсулотлар жойлаштирилган.