Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САХОВАТ ВА КЎМАК: оҳангаронлик оилаларга моддий ёрдам берилди
10:27 / 2020-08-01

Хайрия маблағлари жойлардаги сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.


Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан “Саховат ва кўмак” фонди орқали Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 316 эҳтиёжманд оилага жами 262,5 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Хайрия маблағлари жойлардаги сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.

Аслида байрамлар, турли саналарда шароити оғир оилалардан хабар олиб, ёрдам бериш халқимизга хос удумлардан ҳисобланади. Лекин карантин давридаги ушбу саховат бошқача бўлди. Қурбон ҳайити байрами арафасида бу галги йўқловдан ночор оилалар хонадонларига барака кирди.

Тошкент вилоятининг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам бундай хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу каби хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишлари қўллаб-қувватланаётгани мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимоянинг бир қисмидир.