Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САХОВАТ ВА КЎМАК: 322 миллион сўм маблағ 1 минг 530 оила эҳтиёжига сарфланди
09:21 / 2020-07-16

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда.


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда. Мазкур умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш учун “Маҳалла” фондининг ҳудудий бўлим, бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди. 

Маблағларни сарфлаш бўйича жойлардаги ҳар бир сектор раҳбари, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оила, фуқароларни моддий аҳволи ўрганилиб, ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўлган маблағлар ҳажми шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг 10 июлдаги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисидаги баёнига кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан яна зарур маблағларни ажратиш вазифаси юклатилди.

10-14 июль кунлари келиб тушган 322 миллион сўм хайрия маблағлари маҳалла раислари, сектор раҳбарлари томонидан шакллантирилган 1 минг 530 оила эҳтиёжига сарфланди.

Шу билан бирга, “Маҳалла” фонди томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасининг телеграм мессенжер расмий боти ишга туширилди. Ушбу бот канали орқали “Саховат ва кўмак” жамғармасига фуқаролар томонидан марожаатлар қабул қилиниб, аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.