Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховат тадбирлари бюронинг мақтаниш учун кўрсаткичи эмас, балки халқ олдидаги бурчидир
12:42 / 2020-04-22

Шу йилнинг баҳори барча мамлакатлар учун оғир келди.


Шу йилнинг баҳори барча мамлакатлар учун оғир келди. Коронавирус муаммосига жиддий эътибор билан қаралмаганлиги сабабли инфекция бутун дунёга тарқалиб кетди. Бу офат давлатимизни ҳам четлаб ўтмади. Натижада, халқимизни бундай вазиятдан эсон омон олиб чиқиш учун юртбошимиз кескин чораларни кўриб, давлатимиз ҳудудида карантинли ҳолатни эълон қилди.

Бу эса халқимиз учун энг тўғри йўл бўлди. Эълон қилинган карантинли даврда юзага келаётган чекловлар сабаб аҳолининг барча қатламлари уйда қолмоқда.

Бундай синовли кунларда Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ҳам четда қараб турмасдан, навбатдаги хайрия ишларини амалга оширди.

Хусусан, бошқарма раҳбарияти томонидан савоб йўлида эҳсонлик қилиниб, вилоятнинг олис ҳудудларидан бири бўлган Конимех туманидаги 12 та ночор оиланинг холидан хабар олиниб, уларга зарурий бўлган 3 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар тарқатилди.

Бундан ташқари раҳбарият ташаббуси билан бюронинг туман, шаҳар бўлимларида ўтган бир ҳафта давомида 63 та ночор оиланинг 11 млн. 257 минг сўмлик коммунал қарздорликлари хомийлик асосида тадбиркорлар томонидан тўлаб берилиши таъминланди.

Жами 88 та оилага 4 млн. 562 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, беғараз ёрдамлар кўрсатилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, кўрсатилаётган саховат тадбирлари бюронинг мақтаниш учун кўрсаткичи эмас, балки халқ олдидаги инсонийлик бурчидир.