Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саидкент”да МТТ яна биттага кўпайди
12:37 / 2024-08-31

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Саидкент” маҳалла фуқаролар йиғинида жажжи фарзандлар учун замон талабига жавоб берадиган янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкиллаштирилган тантанали тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилоти жамоаси ҳозир бўлди.

Тадбирда сўз олганлар ана шундай шинам мактабгача таълим ташкилоти навқирон авлод, жажжи ўғил-қизларимизнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида кенг имконият ва қулайлик экани, малакали тарбиячи педагоглар эса баркамол авлод вакиллари саводхонлигини ошириш, уларни муносиб  тарбиялашда ўз муносиб ҳиссасани қўшишига ишонч билдирди.

Шу вақтгача “Саидкент” маҳалласида 4 та оилавий боғча мавжуд бўлган. Маҳаллада 3-7 ёшли болалар сони 408 нафарни ташкил этади. Янгидан қурилган 120 ўринли 59-МТТ Камол Садиров раҳбарлигидаги “Пешку бунёдкори қурилиш монтаж” МЧЖ қурувчилари томонидан 4 миллиард 263 миллион сўм маблағ эвазига қурилди. Замонавий қилиб жиҳозланган муассасада ўғил-қизларнинг бекаму-кўст таълим-тарбия олиши учун барча шароит ҳозирланган. Хусусан, болажонлар учун саводхонлик ва машғулот хоналари, спорт ва ўйин майдончалари, ошхона, ётоқхона ва санитария тармоғи, иссиқлик тизимигача шай қилинган. Мазкур боғча ишга тушиши ҳисобига 28 та янги иш ўрни ҳам яратилди.

Очилиш маросимидан сўнг рамзий алвон лента қирқилиб, тадбирда йиғилганлар муассасада жажжи болалар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири