Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саида МИРЗИЁЕВА: Бугун Кўнгил кўзи лойиҳаси доирасида Совғалар карвони хайрия акциясини бошлаймиз
12:15 / 2019-12-23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида «Совғалар карвони» хайрия акциясини бошлади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида «Совғалар карвони» хайрия акциясини бошлади. Бу ҳақда Агентлик бош директори ўринбосари С.Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

“Бугун "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида биз "Совғалар карвони" хайрия акциясини бошлаймиз.
Ушбу карвон мамлакатимизнинг кўришда нуқсони бўлган барча болалар мактаб-интернатларига етказилади.
Лойиҳа раҳбари сифатида шуни айтаманки, энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида кўплаб чоп этилган босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.
Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради.” 

photo5188192821826399279.jpg

photo5188192821826399280.jpg

photo5188192821826399282.jpg

photo5188192821826399283.jpg

photo5188219094141349146.jpg

photo5188507058813643561.jpg