ФОТОРЕПОРТАЖ
Саҳрода тонг... Ой сокинлик билан уфқ ортига сирғалмоқда, қуёш эса аста-секин қумлар бағридан кўтарилмоқда. Бу оддий ҳодиса эмас, балки уйғониш, янгиланиш, ички сокинликнинг бошланишидир. Бу гўзаллик нафақат кўз, балки қалб учун ҳам бир марҳамат.
Мутахассислар фикрича, саҳро манзаралари инсон психологиясига ижобий таъсир кўрсатади. Жимжитлик, кенглик ва табиий ритм стрессни камайтиради, фикрни тиниқлаштиради. Айниқса, тонгги нурлар остида чўлнинг қум доналари ялтираб, қуёш билан уйғунлашаётгани кўриш кишига ўзгача ҳузур бағишлайди.
Саҳро тонги – сураткашлар учун илҳом манбаи. Ялтираган қумлар, узоқдаги тоғ силсиласи, қушларнинг парвози, буларнинг барчаси табиатнинг сукутдаги ҳикоясидир.
Агар сиз ҳам ҳаётнинг бетиним шовқинидан чарчаган бўлсангиз, қалбингизга таскин ва сокинлик излаётган бўлсангиз, саҳро тонгини қарши олишга шошилинг. У сизга нафақат руҳий енгиллик, балки янги куч ва илҳом бағишлайди.
[gallery-24879]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА