Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саҳнада “Она” спектакли
11:15 / 2024-03-27

27 март – Халқаро театр куни

Наманган вилояти мусиқали драма театрида драматург Шуҳрат Ризаевнинг “Она” номли драматик ривояти асосида, режиссёр Элмурод Юлчибоев томонидан саҳналаштирилган спектакль тақдимоти бўлиб ўтди.

Дунёда оналарга берилган таърифу тавсифларнинг сон-саноғи йўқ. Улар орасида турли халқлар, элатлар яратган мақол, ўгит, панд-насиҳатлар талайгина. Лекин Шуҳрат Ризаев назарига тушиб, асар ҳолига келтирилган “Она”да яна бир қирра намоён бўлади. Бу – онанинг қаҳри.

[gallery-16614]

Қаҳрда ғазаб, нафрат, интиқом бўлсагина, у даҳшатли кучга эга бўлади. Бундай куч қаршисида ҳар қандай ғаним мағлуб бўлади. Ватаннинг озодлиги, мустақиллиги йўлида ғов бўлган нобакор ўғилни йўлдан олиб ташлаш учун аёлда, айниқса, онада қандай куч бўлиши мумкин?

Драматург Шуҳрат Ризаев ўз асарида оналарнинг меҳри, бардоши, иродасининг чегарасини батафсил тасвирлаган.  

Спектаклда “Она” ролини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар М. Абдуллаева, А. Каримова юксак маҳорат билан ижро этган.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА