Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саҳнада “Она” драмаси
12:39 / 2021-02-01

Шу кунларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Чех драматурги Карел Чапекнинг “Она” номли драмаси премьераси бўлиб ўтмоқда.

Режиссёрлар Сарсенбой Узоқбоев ва Мархабай Усенов томонидан саҳналаштирилган спектаклда уруш туфайли турмуш ўртоғи ва беш нафар ўғлидан жудо бўлган муштипар онанинг аччиқ қисмати акс эттирилган.

Саҳнада “Она” образини Ўзбекистон халқ артисти Мирзагул Сапаева юксак маҳорат билан ижро этган. Актёрлар Султон Ўразимбетов, Алишер Акимов, Обод Аширов, Руслан Қайипназаровлар бош қаҳрамонлар ролини талқин этган.  

[gallery-976]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА