Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саҳифалар ичра дунё“ номли учрашув ўтказилди
17:54 / 2025-03-06

Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университетида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Муҳаббат Йўлдошева ва Гулноз Тожибоевалар билан “Саҳифалар ичра дунё” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда университет раҳбарияти, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Учрашув давомида ёзувчилар ўзларининг ижодий фаолияти, асарларининг ёзилиш жараёни ва улардаги образлар, мавзуларга асос бўлган ҳаётий воқеалар, тажрибалар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сўзлаб берди.

Шунингдек, талабаларнинг саволларига жавоб бериб, энг қизиқарли савол эгаларига муаллифлик китобларидан улашди.
Бу ижодий учрашув адабиётга меҳр қўйган ёшлар учун катта илҳом манбаи бўлди ва уларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Тадбир сўнгида ижодкорлар университет кутубхонаси учун ўзларининг муаллифлик китоблари ҳамда оилавий кутубхонасидан 100та номдаги китобларни совға қилди.

ЎзА