Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саҳиба Гафарова: ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз мамлакатларимиз фаровонлиги ва ривожининг кафолатига айланади
14:06 / 2025-07-01

Хива шаҳрида давом этаётган Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова парламентлараро ҳамкорлик форматидаги мулоқот дўстлик ва қардошликка асосланганини таъкидлади. Бу давлат раҳбарларимизнинг сиёсий иродаси натижасида очилган янги саҳифадир.

–Янги форматдаги мулоқот парламентларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантиришга туртки беради, – деди Саҳиба Гафарова. – Қонунчилик, бизнес ва иқтисодиёт туташган муҳим масалага тўхталмоқчиман. Бу масалалар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорлик билан бевосита боғлиқ. Уларни ҳал қилиш парламентлар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири. 

Парламентлар бундай ташаббусларнинг самарадорлигини ошириш ва мамлакатларимизнинг ривожига ҳисса қўшиши зарур. 

Озарбайжон ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги қонунчилик соҳасидаги ҳамкорлик кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ташаббуслари ва дастурларини яратиш бўйича тажриба алмашишни кенгайтириши мақсадга мувофиқ. 

Инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича умумий стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, юқори технологиялар ва туризм каби соҳаларда қўшма иқтисодий ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш керак. 

Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини парламент назорати орқали таъминлаш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқий бошқарувдаги эҳтимолий бўшлиқларни бартараф этиш, бундан ташқари, рақамли технологиялар, экологик тоза ишлаб чиқариш ва кичик бизнесни ривожлантириш каби долзарб масалалар билан шуғулланувчи парламент ишчи гуруҳларини тузиш муҳим аҳамиятга эга.

–Биз, парламент аъзолари, шундай қонунчилик шароитини яратишимиз лозимки, у тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантирсин ва бизнес ишонч билан ривожланиб, гуллаб-яшнаши учун зарур муҳит шакллантирсин. Ишончим комилки, Озарбайжон ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик бизнес ва инвестициялар ривожи учун янги уфқларни очади, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз мамлакатларимиз фаровонлиги ва ривожининг кафолатига айланади, – деди С.Гафарова. 

Норгул Абдураимова,

Бекзодбек Саидов (сурат),

ЎзА