ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинларида янги чақирилган, бошланғич ҳарбий тайёргарликка эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар тантанали равишда Ватанга қасамёд қилдилар.
Фарғона гарнизонидаги қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун юртимизнинг турли нуқталаридан сараланган йигитларда мазкур тадбир унутилмас таассуротлар қолдирди. Унда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари аскарларга мудофаа вазирининг табригини ўқиб эшиттириб, самимий тилаклар билдирди.
Тадбир саф майдонига ватанимиз ва Мудофаа вазирлиги байроғи олиб кирилгач, йигитлар қатъият ва ишонч билан халқимиз, Ватанимиз олдидаги муқаддас бурчини адо этиш учун тантанали қасамёд қилди. Муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғалари топширилди.
[gallery-17222]
Тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали қўл жанги ва саф чиқишлари намойиш этилди. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик фанларидан йигирмадан ортиқ номинацияда энг илғор деб топилган бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига округ қўмондонининг ташаккурномаси тақдим қилинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА