Садриддин Ҳасанов Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун даъвогар
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилади.
Унда 2025 йилда ташкил этилган йирик футбол мусобақалари, хусусан, U-17 ва U-20 ёш тоифаларидаги Осиё кубоги ва қитъа миқёсидаги халқаро турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган энг яхши футболчи ва мураббийлар ҳамда расмийлар тақдирланади.
Биз учун аҳамиятлиси, тақдирланадиган номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" йўналиши бўйича даъвогарлик қилмоқда. Унга ушбу йўлда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Садриддин Ҳасанов жорий йил Саудия Арабистонида ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА