Садриддин Айний – ёзувчи, олим ва ўзбек ҳамда тожик адабиётининг ХХ аср жамоат арбоби. Айний ўзбек ва тожик адабиётида ҳам тарихшунос, ҳам адабиётшунос ва олим сифатида илмий-тадқиқий ишларни олиб борган. Рудакий, ибн Сино, Саъди, Васифий, Бедил, Навоий, Аҳмад Дониш каби шоир ва олимлар ҳақида романлар ёзган.
1878 йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Соктари қишлоғида туғилган. Унинг отаси тегирмон устаси, додаси эса мулла бўлган. Олти ёшлигида отаси Садриддинни масжид қошидаги мактабга топширади. Аммо, мактаб ўқитувчиси саводсиз бўлган, шу сабабли, ота ўғлини бу мактабдан олиб, қишлоқ мулласининг рафиқаси Биби Халифанинг аёллар учун мактабига жойлайди. Шунга қарамай, мактабни битириб, у ўқишни ва ёзишни билган. Саводга уни Бухорода таълим олган Сайид Акбар ўргатган.
1889 йил чечак тарқалган вақт Садриддин тоғаси, отаси ва онасидан айрилади. Катта акаси Муҳиддин бошқа бир қишлоқда мулла бўлади ва ўн бир яшарли болакай ўз укасига ғамхўрлик қилиб, оила боши бўлади. У укаларини едирар, кийинтирарди, бозорда савдо қилиб, ер чопарди. 1890 йил Шарифжон Маҳдум унга Бухорога кетишда ёрдам бериб, у ерда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади.
Садриддин мадрасада таълим берилувчи китобларга нисбатан, кўпроқ шеърият билан қизиққан. 1892 йил бошларида Шарифжон Маҳдум уни ўз уйида яшашга таклий қилади. Бу уйда адабиёт ва санъатга яқин одамлар кўришар, суҳбатлар қуриб, китоб мутоаала қилишарди. У вақтлар унинг ўзи ҳам турли таҳаллусларда шеърлар ёзарди. “Айний” таҳаллусини у 1896 йил олган. 1905 йил машҳур шоир бўлгач, унинг шеърлари сайланма асарлар бўпламига киритилган. У вақтлар ташкил қилинган “Маърифат” жамияти “янги услубдаги” мактаблар (маҳаллий) учун дарсликлар ёзган.
Жадидларга яқинлиги боис, 1915 йил у шубҳа остига тушиб, таъқиб қилинади ва ҳукуматдан яшириниб, пахта заводида ишлашига тўғри келади. Шунга қарамай, 1916 йил Айнийни кутилмаганда Бухоронинг энг катта мадрасалардан бири Ҳиёбонга мударрис этиб чақиришади, аммо бу таклифни у рад этади. 1917 йил 8 апрель куни Бухородаги ўзгаришлар туфайли, жадидчилар намойиш уюштиришади. Оммавий ҳибсга олиш жараёнлари бошланади. Айний “ҳурфикр” сифатида 75 маротаба ҳимчинда уриш орқали жазоланиб, “Обхона” зиндонига ҳибсга ташлашади, у ердан ҳеч ким тирик чиқмаган.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони ёзувчи, олим ва ўзбек ҳамда тожик адабиётининг ХХ аср жамоат арбоби Садриддин Айний ҳақида. Ушбу видеолавҳа Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти билан ҳамкорликда тайёрланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qma1b6ExZgU" title="Sadriddin Ayniy — zamondoshi fitrat haqida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА