Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саакашвилини авф этишмади
17:21 / 2025-07-10

Грузия ҳукумати собиқ президент Михаил Саакашвили авф этилиши таклифини рад этди.

– Бунга асосий сабаб у Украина фуқароси экани, – деган Спикер Шалва Папуашвили.

– Амалдаги Президент Михаил Кавелашвилининг мухолифат етакчилари маҳаллий сайловда қатнашиши муносабати билан афв этилиши таклифи собиқ давлат раҳбари Саакашвилига тааллуқли эмас, – дейилган маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларда.

Грузия Парламенти раҳбари тушунтиришича, қонун Саакашвили сайловда иштирок этишини инкор қилади. Ҳатто, собиқ етакчининг сиёсий мавзудаги баёнотлари ҳам жараёнга “чет эл аралашуви” ҳисобланади.

Михаил Саакашвили 2013 йил, президентлик муддати тугагандан кейин мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг ватанида унга нисбатан тўрт хил жиноий иш очилган. Икки иш бўйича собиқ президент сиртдан уч ва олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2025 йил 12 мартда суд Саакашвилини 3,2 миллион доллардан кўп давлат маблағини ўзлаштиришда айбдор, деб топди ва унга нисбатан 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Айни пайт бу шахсга қарши 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш ва “Имеди” телекомпанияси офисини йўқ қилиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқиляпти. 2022 йил майда узоқ вақт давомида очлик эълон қилгандан сўнг соғлиғи ёмонлашгани сабабли, сиёсатчи қамоқхонадан Тбилисидаги хусусий клиникага кўчирилган ва ҳозиргача ўша ерда қолмоқда.

К.Бекжонов, ЎзА