Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саҳнада “ер барибир айланаверади”
16:02 / 2020-01-28

Шу кунларда Ўзбекистон давлат драма театри саҳнасида таниқли драматург Шароф Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.


Шу кунларда Ўзбекистон давлат драма театри саҳнасида таниқли драматург Шароф Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Спектакль режиссёр Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган. Муаллиф Шароф Бошбековнинг таъкидлашича, мазкур пьеса уйдирма (абсурд) жанрида яратилган бўлиб, “Темир хотин” асари билан бир вақтда ёзилган.

Спектаклда тасвирланишича, ношуд кишилардан бири ҳокимлик қилган даврда вилоятдаги қишлоқ хўжалиги, қурилиш, соғлиқни сақлаш, маориф, қўйингки, барча соҳаларда оқсаш кузатилади. Ҳоким хизмат вазифасидан озод қилиниб, қамоққа олинади. Унинг ўрнига тайинланган ҳоким вилоятнинг шундай аянчли аҳволга тушиши сабабларини билиш учун қамоқхонага бориб, собиқ ҳоким билан учрашади. Собиқ ҳоким билан янги ҳоким ўртасида бўлиб ўтган мулоқот спектаклнинг ғоявий мазмунини ташкил этади. Воқеа асосан қамоқхона камерасида ва муайян вақт ичида рўй беради. Шундай чегараланган макон ва замонда бир вилоятнинг обод ҳудуддан ночор вилоятга айланиши сабаблари саҳна воситалари орқали очиб берилади. Муҳими, кўп йиллар аввал қайси соҳалардаги хато ва камчиликларни бартараф этиш талаб қилинган бўлса, бугунги кунда ҳам қарийб ўша соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва яхшилаш масаласи кун тартибига қўйилган. Спектаклнинг “Ер барибир айланаверади” деб номланишида ҳам шу масалага ишора сезилиб туради.

Собиқ ҳоким ролини артист Б.Мирмақсудов, янги ҳоким ролини эса И.Бердиев ижро этмоқда.

photo5296466825644715092.jpg

photo5296466825644715094.jpg

photo5296466825644715095.jpg

photo5296466825644715096.jpg