Самарқандда оммавий дезинфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда
Айни кунларда Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги марказий кўчалар, бозорлар, ижтимоий соҳа объектларида давомли дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунларда Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги марказий кўчалар, бозорлар, ижтимоий соҳа объектларида давомли дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.
– Республика махсус комиссиясининг кўрсатмаларида юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жойларда оммавий дезинфекциялаш табирларини мунтазам равишда ўтказиш белгиланган, – дейди Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими Рустам Аноров. – Ана шу талаб асосида барча бўлимларимиз ҳамда Марказий ҳарбий округ, вилоят ички ишлар идоралари, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия, санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг махсус техникалари ва шахсий таркиби жалб этилган ҳолда вилоятимиз бўйича дезинфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда. Биргина Самарқанд шаҳрида шу пайтгача 2355 маротаба дезинфекциялаш ишлари бажарилди. Бу иш туман ва шаҳарлардаги марказий кўчалар, бозорлар, таълим муассасалари, маъмурий бинолар ва бошқа объектларда ҳар куни давом этмоқда.