«С5+1» шаклидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
2022 йил 28 февраль куни Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатларининг «С5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида иқлим ва экологик ўзгаришларнинг оқибатларини юмшатиш, минтақада “яшил иқтисодий ўсиш”ни таъминлаш, пандемияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ўзаро савдо, инвестиция ва транспорт алоқаларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш орқали «С5+1» йўналиши бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
[gallery-5937]
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА