Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«С5+1» шаклидаги навбатдаги учрашув тўғрисида
22:06 / 2020-06-29

30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали юқори даражали «Марказий Осиё – АҚШ» («С5+1») шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.


30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали юқори даражали «Марказий Осиё – АҚШ» («С5+1») шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.

Тадбирда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг бу галги мулоқоти давомида томонлар минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.