Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхда олти кишига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти топширилди
12:45 / 2020-10-11

Ҳалимахон Шарипова Тожикистондан Сўх туманига келин бўлиб тушган.


Ҳалимахон Шарипова Тожикистондан Сўх туманига келин бўлиб тушган. У салкам ўттиз йилдирки, қариндош ва яқинларини кўролмай уларнинг соғинчи билан яшади. Аммо нолимади. Тилидаю дилида фақат бир сўз: шукроналик.

Ҳалимахон опа кутган кун келди, у фуқаролик паспортига эга бўлди. Яна беш нафар сўхлик фуқарога Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари тантанали топширилди.

photo_2020-10-11_13-14-17.jpg

Инсон учун фуқаролик паспортига эга бўлиш энг катта ғурур туйғусини бахш этади. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев фуқароларга паспортларини топшириб, юксак шараф билан қутлади.

– Бир неча йиллар ҳатто Фарғонага ҳам бора олмадим, – дейди Мирзожон Сирожиддинов. – Президентимизга минг раҳмат, берилаётган эътиборларидан ғоятда миннатдорман. Бугун юрагимнинг бир четидаги армон тугунлари ечилди. Энди бошимни дадил кўтариб, мана шу юртнинг ҳақиқий фуқароси эканлигимдан ғурурланиб юраман. Ўзбекистоннинг қайси гўшасига бўлмасин, бора оламан. Чунки менда энди Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти деган қонуний ҳужжатим бор.