Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Сўхда 71 кишига 20 сотихдан ер ажратилди
08:40 / 2020-09-07

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ҳисобига ҳам кўплаб оилалар даромад манбаига эга бўлади.


Фарғона вилояти Сўх туманида саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 95 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 5 мингта янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ҳисобига ҳам кўплаб оилалар даромад манбаига эга бўлади. 

Хусусан, Малбуд қишлоғидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлар ўзлаштирилиб 71 нафар ишсиз ва эҳтиёжманд фуқароларга дала томорқаси учун 20 сотихдан ажратиб берилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркинжон Муҳиддинов мазкур ҳудудга келиб ҳолатни ўрганди ва бу ерга суғориш воситасини ўрнатиб, томчилаб суғоришни йўлга қўйилишини маълум қилди. Бундан ташқари, субсидия асосида прокурор секторида жойлашган мазкур ҳудудга иссиқхоналар қуриб берилишини айтилди. Асосий мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқаришдан иборат. 

Бу ерда интенсив боғлар барпо этилиши ҳам режалаштирилган.