English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхда 111 ёшли момо яшайди
14:47 / 2020-07-01

Сўхликларнинг кенг феъллиги, меҳмондўстлиги, самимийлигига қойил қоласан киши.


Асрлар тарихини мунис қучоғида асраб-авайлаб келаётган пурвиқор тоғлар, дала даштлар, мевазор боғлар, зилол чашмалар, инсон руҳиятига ором берувчи дилбар табиат – Сўхнинг ташриф қоғозидир.

Сўхликларнинг кенг феъллиги, меҳмондўстлиги, самимийлигига қойил қоласан киши. Маҳмуд Ғазнавийларнинг муборак изи, Мирзо Бобурлардан қолган хотиралар, умуман аждодлар ёди билан боғлиқ мозийдан садо берувчи қадрдон туйғуларни теран ҳис этасиз Сўхда.

Яна бир эътиборли жиҳати, бу ерда ёши улуғ отахон ва онахонлар кўп. Ана шулардан бири Пидиргон қишлоғида истиқомат қилиб келаётган 111 ёшли Муҳаррамхон момо Қосимовадир.

photo_2020-07-01_15-50-47.jpg

Момо 1909 йилда туғилган. 7 нафар фарзанднинг азиз онажони, 51 нафар невара ва 260 нафардан ортиқ эвара ва чевараларнинг суюкли бувижониси.

У киши бошидан кўп оғир кунларни ўтказди. Барчасини сабр ва меҳнат билан енгди.

Гарчанд 111 ёшни қаршилаган бўлсада, момо ҳали тетик. Маҳалладошлар билан бир ерда жам бўлса, фаровон кунларнинг шукронасидан, тинч кунларнинг қадридан сўзлайди. У кишини дуосини олиш мақсадида хонадонига ташриф буюрувчилар ҳам кўп.

– Илоҳим осмонимиз мусаффо, заминимиз тинч ва осуда бўлсин –дея дуога қўл очади момо. – Болаларимиз бахтига дунёда тинчлик ҳукмрон бўлсин, Юртбошимизнинг умрлари зиёда бўлсин, гўзал Сўхимиз янада гуллаб-яшнайверсин. Барчаларингни умрларинг узоқ, ризқларинг улуғ бўлсин.