Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх ва Сардобада интернет тезлиги қандай тикланмоқда?
17:10 / 2020-06-12

Бу борада қилинаётган ишлар ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов қуйидагиларни сўзлаб берди.


Жорий йилнинг 3 июнида Фарғона вилояти Сўх туманида Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада яхшилаш борасида берилган топшириқлар қандай бажарилмоқда?

Бу борада қилинаётган ишлар ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муаммоли масалаларни ечими ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 5 та мобил алоқа база станциялари каби зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

Ҳозирда Ғазнов – Тул йўналишида 16 км оптик толали алоқа кабеллари қуриш ва монтаж ишлари бошланди. Сўх туманига 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди. Жумладан, Ленбург МФЙ ҳудудидаги мавжуд антенна мачта қурилмасига юқори тезликдаги интернет технологияси асосидаги база станцияси ўрнатилди ва ишга туширилди. Шу билан бирга, «Ўзбектелеком»нинг Қалача, Малбут, Тул МФЙлар ҳудудларидаги мавжуд база станцияларигача ташкил этилган транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 2 баробарга кенгайтирилди.

– Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатида талафот кўрган ҳудудларда телекоммуникация иншоотларини тиклаш бўйича олиб борилган ишлар самарадорлиги қайси босқичда?

– Жорий йилнинг 1 май куни «Сардоба» сув омборида юз берган техноген оқибатида бир қанча телекоммуникация иншоотларига ҳам зарар етганди. Жумладан, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларидаги мобил алоқа компанияларининг мавжуд 86 та база станциясидан 58 таси иш фаолиятини тўхтаган эди. Шундан, 44 тасида электр энергиясида узилишлар бўлган бўлса, қолган 14 та мобил алоқа база станциялари сув остида қолганлиги сабабли жиддий талафотга учраган.

Телекоммуникация объектларига етказилган талафотларни бартараф этиш мақсадида Штаб ташкил этилиб, алоқа соҳаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 15 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилиниб, талофат оқибатлари тезкорлик билан бартараф этилган эди.

Сардоба тумани Қўрғонтепа, Мирзаобод тумани Навбаҳор ва Ҳақиқат, Оқолтин тумани Шодлик маҳалласида сув остида қолган 14 та база станцияларда модернизация ишлари амалга оширилиб, алоқа хизматлари тезкорлик билан таъминланди.

«Ўзбектелеком»нинг Сирдарё филиали вакиллари тезкорлик билан кўрган чоралар натижасида Сардоба шаҳарчасидаги демонтаж қилинган АТС (монтаж сиғими 1152 рақамли C&C08 RSP “HUAWEI” русумли телефон станция, сиғими 288 портли DSLАМ) 3 майдан доимий электр тармоғига уланиб, иш фаолияти тиклаган эди.

Шу билан бирга, Сардоба туманидаги Дўстлик, Мирзаобод туманида Навбаҳор, Оқолтин туманида Шодлик маҳаллалари ҳудудларида янгидан қурилиши режалаштирилган массивлардаги 2640 та хонадонга мўлжалланган 66 та кўп қаватли уйларга ҳамда мазкур маҳаллалардаги 1773 та якка тартибдаги уйларга замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсадида 27,5 км ер ости ва 35,86 км ҳаво алоқа линиялари қурилди.