Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рютте: Европа армияси — хом хаёл
17:11 / 2026-01-27

НАТО Бош котиби Марк Рютте айрим европалик сиёсатчилар илгари сураётган алоҳида “Европа армияси” ғоясини кескин танқид қилди. У "АҚШ Президентининг Европа хавфсизлигига содиқлиги шубҳа остида қолаётган бир пайт пайдо бўлган бу ташаббус амалий эмас ва аксинча, Европани заифлаштиради", деди.

Мулозим Европа давлатлари мудофаа масъулиятини кўпроқ зиммасига олиши кераклигини тан олса-да, бу фақат Альянс доирасида бўлиши шартлигини уқтирди. Рюттенинг фикрича, АҚШ бошчилигидаги Трансатлантик уюшмадан ташқарида алоҳида армия тузилса, кучлар бўлинади, ресурс ажратилиши чўзилади ва натижада ҳарбий салоҳият парчаланади.

Хуллас, Рютте Испания ташқи ишлар вазири ва Европа мудофаа комиссари кўтарган масала, янги армия тузиш режаси реал ҳаётда жуда қимматга тушишини эслатибди: – Агар Европа ўзи ҳаракат қилмоқчи бўлса, нафақат 5 фоизлик мудофаа харажати етмай қолади, балки кўҳна қитъа ўз ядровий салоҳиятини ҳам яратишга мажбур бўлади. Бу эса қўшимча миллиардлаб еврога тушади. Асосийси, Европа АҚШнинг ядровий “ҳимоя соябони”дан айрилади. Оқибатда қитъа хавфсизлиги кафолати тубдан заифлашади. Европа хавфсизлиги учун энг тўғри йўл — АҚШ билан иттифоқни четлаб ўтиш эмас, балки мустаҳкамлаш.

Мусулмон Зиё, ЎзА