Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Рёнхап": КХДРда ковид устидан қозонилган “ғалаба”дан сўнг янги иситма касаллиги аниқланди
16:28 / 2022-08-25

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилгандан кейин мамлакатда иситма билан боғлиқ яна тўртта ҳолат қайд этилди, деб хабар тарқатди Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги маҳаллий ОАВ хабарларига таяниб.

Ким Чен Ин 11 август куни Шимолий Кореяда коронавирус устидан қозонилган ғалабани  тантанали равишда эълон қилган эди. Икки ҳафта ўтиб "КХДРнинг шимоли-шарқий Рьянган вилоятида иситма билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқланди", – дейилади Рёнхап тарқатган хабарда.

Хабарда таъкидланишича, соғлиқни сақлаш ташкилотлари зудлик билан ушбу туманни ўраб олган. Ҳудудга эпидемияларга қарши кураш гуруҳи жалб қилингани айтилмоқда.