English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рязан ҳарбий омборида чиққан ёнғин жабрдийдалари 13 кишини ташкил этмоқда
15:43 / 2020-10-08

Россиянинг Рязан вилояти ҳудудида жойлашган қуроли кучлар омборида собир бўлган ёнғин оқибатида зарар кўрган фуқаролар сони 13 нафарга етди.


Россиянинг Рязан вилояти ҳудудида жойлашган қуроли кучлар омборида собир бўлган ёнғин оқибатида зарар кўрган фуқаролар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълум қилган. Бундан аввалроқ саккиз киши жабр кўргани айтилган эди.

Хабарда келтирилишича, чоршанба куни Рязан вилояти Желтухино қишлоғида майсазорга ўт кетган, олов ҳарбий омборгача етиб борган. Ёнғин натижасида снарядлар ҳар беш-ўн сонияда портлай бошлаган, ҳозир портлаш суръати сезиларли равишда пасайган.

Ҳодиса туфайли “Каспий” федерал трассаси ёпиб қўйилган. Қурол-яроғ омбори яқинидаги қишлоқлардан одамлар зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, оловни ўчиришда 650 киши ва 194 та техника иштирок этмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, фалокатни бартараф этишга учта ёнғин ўчирувчи поезд ҳам жалб этилган.

Великая Лука ва Желтухино қишлоқлари ҳарбий омбордан, тахминан, 5-6 километр масофада жойлашган. Шунча узоқликдан ҳам портлаш овози кетма-кет эшитилиб турибди, дейди “РИА Новости” мухбири.