Рузикулова Умида Хусниддиновнанинг ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қорамолларнинг вирусли диарея касаллигининг диагностикаси ва махсус профилактик тадбирларини такомиллаштириш” мавзусида
Рузикулова Умида Хусниддиновнанинг 16.00.03 - Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси ихтисослиги бўйича “Қорамолларнинг вирусли диарея касаллигининг диагностикаси ва махсус профилактик тадбирларини такомиллаштириш” мавзусидаги ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/30.12.2019.V.12.01. рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 6 январь куни соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-уй.
Телефон: +998 (66) 234-76-86
e-mail: ssuv@edu.uz