Рустамова Мухлиса Мухтаралиевнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ичимлик сув таъминоти тизимидаги композит материалли сув қувурларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида
Рустамова Мухлиса Мухтаралиевнанинг 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги бўйича “Ичимлик сув таъминоти тизимидаги композит материалли сув қувурларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 9 октябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100187, Тошкент, Қорасув-4 мавзеси, 11-уй.
Тел: 99-434-43-28
e-mail: ismiti@minwater.uz