Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рустам Қосимжонов халқаро турнирининг 2-кунидан фоторепортаж
12:27 / 2023-03-29

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Рустам Қосимжонов халқаро турнири давом этмоқда.

Шахматнинг тезкор йўналиши бўйича ўтаётган халқаро турнирнинг илк куни ортда қолди. Бугун умумий соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларидан иборат бўлган халқаро турнирнинг 6-партияси эрталаб соат 10:00 да старт олди.

[gallery-11180]

Кечаги баҳслардан сўнг «Masters» гуруҳида 4 очко билан қўшҳокимлик қилаётган ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров партиясида қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек мағлубиятини тан олди. Жавоҳир 7 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, якка пешқадам бўлиб олди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Рустам Қосимжонов халқаро турнирининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

 

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА