«Рустам Қосимжонов кубоги»дан фоторепортаж
Кеча Халқаро шахмат академиясида рапид бўйича «Рустам Қосимжонов кубоги» баҳслари старт олди.
Умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари қаторидан ўрин олган гроссмейстерлар - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, шунингдек руминиялик Ричард Раппорт, озарбайжонлик Шаҳриёр Мамедияров, россиялик Александр Гришчук, эронлик Пархам Махсудиллолар бор.
[gallery-18184]
Мусобақанинг илк кунида шахматчилар 5 тур ўйнадилар. Бугун яна 4 тур ўйналади.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими куннинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА