French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Рустам Қосимжонов кубоги» тақдирлаш маросимидан фоторепортаж
20:18 / 2024-07-09

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида рапид бўйича 2 кун давом этган «Рустам Қосимжонов кубоги» баҳслари ниҳоясига етди.

Умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари қаторидан ўрин олган гроссмейстерлар - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, шунингдек руминиялик Ричард Раппорт, озарбайжонлик Шаҳриёр Мамедияров, россиялик Александр Гришчук, эронлик Пархам Махсудлу иштирок этди.  

[gallery-18200]

Турнир якуний натижасига кўра, ҳамюртимиз, иқтидорли шахматчи Нодирбек Абдусатторов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин олди ҳамда 12 000 АҚШ доллари билан мукофотланди. Кейинги ўринлар Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 8 000 $) ҳамда Пархам Махсудлу (Эрон, 6 000 $)га насиб этди.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА