Рустам полвон чемпион
V Ислом бирдамлиги ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари ҳам биз учун юқори натижаларга бой ўтди.
Мазкур йўналишнинг вазни 97 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Ассакалов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, 12 август кунги баҳсларда полвонларимиздан Мирзобек Раҳматов ва Муҳаммадқодир Расулов бронза медалига эга чиқди.
ЎзА