Рус тилини ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган "Зўр" лойиҳаси бошланади
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ҳамкорликда "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ҳамкорликда "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасини бошлади.
Лойиҳада Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга эътибор қаратилади.
Россия Федерацияси расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзоланди.
Тошкентдаги 129-мактабда ўтган тадбирда Халқ таьлими вазири Шерзод Шерматов ва Россия Федерацияси маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко иштирок этди.
– Таълим соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан рус тилини ўрганиш масалаларига эътибор қаратган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни давом эттирамиз, – дейди Россия Федерацияси маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко. – Ишончим комилки, рус методистлари юқори даражадаги ишларни намойиш этишади, натижада Ўзбекистондаги ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражаси ошади. Шунингдек, Алишер Усмонов хайрия жамғармасига самарали ҳамкорлик ва "Зўр!" лойиҳасини амалга оширишга қўшилганлиги учун алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз.
