Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рус фасллари” маданий лойиҳасининг навбатдаги концерти
17:11 / 2023-06-22

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида “Рус фасллари” маданий лойиҳасининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.

Унда россиялик машҳур опера хонандаси, Россия миллий театр мукофоти “Олтин ниқоб” ҳамда “Гремми” Халқаро мукофотининг икки карра совриндори Ильдар Абдразаков ўз мусиқий дастурларини мухлисларга ҳадя этди.  

Айтиш жоизки, Ильдар Абдразаков 1976 йили Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида ҳаётини санъат билан боғлаган инсонлар оиласида таваллуд топган.  

Ильдар 1994 йилда Уфа давлат санъат институтида таҳсил олиши билан бирга Бошқирдистон давлат опера ва балет театрида хонанда сифатида меҳнат фаолиятини бошлайди.  

Бетакрор овозга, ўзига хос ижро маҳоратига эга бўлган И.Абдразаков Россияда ва халқаро миқёсда ўтказилган танловлар, фестивалларнинг совриндори ва ғолиби бўлган.  

– Ўзбекистон, унинг маданий муҳити, гўзал ва ям-яшил Тошкент мени ўзига мафтун этди, – деди россиялик машҳур опера хонандаси Ильдар Абдразаков. – Бу қадимий ва меҳмондўст диёрга бир бор келган инсон унга умр бўйи мафтун бўлиб қолар экан. 

Концерт доирасида “Фёдор Шаляпин – Сергей Рахманинов. Параллеллар ва кесишмалар” мавзусидаги кўргазма ҳам ташкил этилди.  

Буюк рус опера ва камер хонандаси Фёдор Шаляпин таваллудининг 150 йиллигига бағишланган катта концерт дастури мухлисларга манзур бўлди.  

Н.Усмонова, ЎзА