English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руминия: президентлик сайловида пойтахт мэри ғалаба қозонди
10:36 / 2025-05-19

Кеча бўлиб ўтган Руминия Президенти сайловининг иккинчи босқичи натижаси 100 фоиз ҳисоблаб чиқилганда Бухарест шаҳри мэри Никушор Дан ғалаба қозонгани маълум бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.

Ушбу сиёсатчини сайловчиларнинг 53,6 фоизи қўллаб-қувватлаган. Асосий рақиб, 46,40 фоиз овоз тўплаган “Руминларни бирлаштириш иттифоқи” мухолифат партияси раҳбари Жорж Симион аллақачон мағлубиятини тан олди ва рақибини табриклади.

4 май куни биринчи турда Симион ва Дан мос равишда 41 ва 21 фоиз фуқаронинг қўлловига эришганди.

Ғолиб ҳақида нима маълум? Никушор Дан Руминиянинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан янада фаол ҳамкорлик қилиши, шунингдек Қўшма Штатлар билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаши тарафдори. У Шимолий Атлантика альянсининг Россия Европага таҳдид солаётгани ҳақидаги расмий фикрига қўшилади. Ғарбдаги ҳамкорлар билан бирга Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи. Мамлакат мудофаа харажатини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан 3,5 фоизга кўтариш зарур, деб ҳисоблайди. Аввал эълон қилган режаларига кўра, “гибрид таҳдид, жумладан кибер ҳужум ва дезинформацияга қарши курашиш учун тезкор кучлар яратиш”ни мақсад қилган.